Daryo

Асл номи дунё харитасидагидан фарқ қиладиган мамлакатлар

Кореяни Жанубий ва Шимолий деб аташ фақатгина хорижий мамлакатларга хос

3 дақиқа ўқиш53 787 кўришлар0 изоҳ0

Биз биладиган мамлакатлар номи аслида бошқача бўлиши, халқи ва аҳолиси томонидан тамоман бошқача аталиши ҳам мумкин.

Австрия

Фото: AdMe

Мамлакат номи қадимги немис тилидан олинган бўлиб Ostarrîchi «Шарқий давлат» маъносини билдиради. Австрия мамлакатнинг оригинал номининг лотинлаштирилган варианти. Ost сўзи немис тилида шарқни, auster эса лотин тилида жануб маъносини билдиргани сабаб ҳам бироз англашмовчилик бўлиши мумкин.

Арманистон

Фото: AdMe

Арманистон сўзининг келиб чиқиши ҳудуднинг қадимий номи Армига бориб тақалади. Бошқа версияга кўра, ушбу топонимнинг келиб чиқиши Урартия қироли Арамга боғлиқ. Ўрта асрларда мамлакат Аястан деб аталган. Турли версиялардан бирига кўра, ушбу ном милоддан аввалги 2492 йилда Вавиллон қиролини мағлубиятга учратган арманлар йўлбошчиси Айка билан боғлиқ.

Бутан

Фото: AdMe

Бутан номининг келиб чиқиши Тибет тилидан олинган бўлиб, бод Тибет, анта эса чекка деган маънони англатади. Тибет тилидан бир қатор ҳинд тилларига ҳам кириб борган Бутан сўзи бизгача етиб келган. Аслида эса Друк-Юл деб номланадиган мамлакат номини «Аждарлар мамлакати» деб таржима қилиш мумкин.

Германия

Фото: AdMe

Германия турли тилларда турлича номланади. Француз тилида Аллемания (Allemagne), фин тилида Сакса, Дан тилида Тискланд деб номланишига қарамай, немисларнинг ўзи мамлакатини Deutschland деб атайди. Версиялардан бирига кўра, ушбу ном Þeodisk «халлқа тегишли» деган маънони англатади.

Гренландия

Фото: AdMe

Гренландия («Яшил ўлка») номини кўпроқ кўчманчиларни жалб қилиш учун Норвегиялик Эрик Торвалдсон ўйлаб топган. Гренланд тилида Калааллит Нунат — Калааллитлар ўлкаси деган маънони англатади.

Марокаш

Фото: AdMe

Мамлакатнинг расмий номи Ал-мамлака ал-Мағрибия. Марокаш номи француз тилидан кириб келган бўлиб, французлар мамлакатни Maroc деб атаган.

Шимолий Ирландия

Фото: AdMe

Ирланд тилида Tuaisceart Éireann деб номланадиган мамлакат номи Шимолий орол деб таржима қилинади.

Шимолий Корея

Фото: AdMe

Корейс тилида Чосон деб аталадиган мамлакат номида шимол деган тушунча йўқ. Кореяни Жанубий ва Шимолий деб аташ фақатгина хорижий мамлакатларга хос. Чосон, мамлакат тарихида муҳим рол ўйнаган сулола номи билан боғлиқ.

Уэльс

Фото: AdMe

Уэльснинг номи Камри бўлиб, ком-броги ватандошлар деган маънони англатади. Уэльс сўзи мазкур ҳудудда яшаган Галл қабиласининг эски инглиз тилидаги номидан келиб чиққан.

Швеция

Фото: AdMe

Мамлакат номи қадимги скандинав тилидан келиб чиққан бўлиб, svea ва rike шведлар давлати деган маънони билдиради.

Карелия

Фото: AdMe

Версиялардан бирига кўра, Карелия номи тоғ деган маънони билдиради.

Шимолий Осетия

Фото: AdMe

Тарихчилар республиканинг қадимий номи (Алания) ва унинг аҳолисини (аланлар) аталиши қандай пайдо бўлгани ҳақида бир қарорга келмаган. Грузияликлар ушбу ҳудудни Осетия деб атаган ва айнан грузин тилидан ушбу топоним дунёнинг бошқа тилларига ҳам кириб келган.

Чеченистон

Фото: AdMe
Чеченистонликлар ўзини нохчилар, республикани эса Нохчийн деб атайди. Ушбу сўз Марказий Кавказда шаклланган қабила Нахша билан боғлиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар