Daryo

Европанинг энг бадавлат маликалари (фото)

Шарлотта эндигина 5 ёш бўлишига қарамай, дунёдаги энг бадавлат малика ҳисобланади

3 дақиқа ўқиш126 440 кўришлар0 изоҳ0

Маликаларнинг нафақат ҳаёти, турмуш тарзи, балки молиявий аҳволи ҳам мухлислар учун қизиқ бўлган.

Малика Беатрис

Фото: Debrett’s

Беатрис дунёга келганидан кейин шаҳзода Эндрю ва герцогиня Сара қизининг номига алоҳида ҳисоб рақам очиб қўйган. Малика Британия қироллик оиласининг катта вакил эмас, қироллик мажбуриятларини қисман амалга оширади ва шу сабаб ҳам ўзининг карьераси билан шуғуллана олади. Айни вақтда мустақил бизнес-маслаҳатчи сифатида фаолият юритадиган малика, шунингдек, Аfiniti компаниясининг вице-президенти ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, унинг молиявий аҳволи тахминан 6,7 миллион долларга баҳоланади, бошқа манбаларда эса 10 миллион доллар деб келтирилган маълумотлар ҳам йўқ эмас.

Малика Евгения

Фото: Teleprogramma.pro

Евгениянинг шахсий капитали ҳам деярли Беатрис билан бир хил. Евгения ҳам мустақил пул топади ва карьераси ижод билан боғлиқ. У бадиий галереясининг раҳбар ўринбосари сифатида фаолият юритади. Бундан ташқари, миш-мишларга қараганда унинг бувиси Елизавета II томонидан очиб берилган фонди ҳам бор.

Малика Виктория

Фото: Marie Claire

Швеция қироли Карл Густав XVI катта қизи Виктория бўлажак тахт вориси ҳисобланади. Унинг молиявий аҳволи 13,4 миллион долларга баҳоланади.

Малика Мадлен

Фото: Marie Claire

Викториянинг кичик синглисининг молиявий аҳволи 14 миллион долларга баҳоланади. Унинг турмуш ўртоғи Крис O’Нил Wilton Payments Limited компаниясининг бошқарувчи раҳбари ҳисобланади. Умумий капитали қўшилса, улар Швециянинг энг бой оилаларидан бири ҳисобланади.

Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон

Фото: Getty Images

Золушканинг ҳаётдаги прототипи, оддий оиладан чиқиб шаҳзода қалбини забт этган Кейт Миддлтоннинг молиявий аҳволи турли манбаларда айтилишича, 10-14 миллион долларга баҳоланади.

Герцогиня София

Фото: Marie Claire

Швед оиласининг яна бир вакили София собиқ модель ва шаҳзода Карл Филиппнинг рафиқаси ҳисобланади. Унинг молиявий аҳволи ҳам 14 миллион доллар атрофида.

Малика Анна

Фото: Marie Claire

Қиролича Елизаветанинг якка-ю ягона қизи Британия қироллик оиласининг энг меҳнаткаш аъзоларидан. Мактабни битиргач, у йилига 200-300 тадбирга ташриф буюрган. Унинг молиявий аҳволи 40 миллион доллардан ортиқ.

Малика Каролина

Фото: Hello

Монаконинг собиқ князи Рене II ва Голливуд юлдузи Грэйс Келлининг катта қизи оммага кўп кўриниш бермайди. 63 ёшли малика уч марта турмуш қурган ва тўрт нафар фарзанди бор. Каролинанинг молиявий аҳволи эса 134 миллион доллар атрофида.

Малика Стефания

Фото: Getty Images

Каролинанинг синглиси аввалига моделлик ва хонандалик билан шуғулланган. Унинг ҳам молиявий аҳволи опаси билан тенг — 134 миллион доллар.

Малика Шарлотта

Фото: Marie Claire
Шарлотта эндигина 5 ёш бўлишига қарамай, дунёдаги энг бадавлат малика шаҳзода Уильям ва Кейтнинг қизи бўлгани учун улар бойлигининг меросхўри ҳисобланади. Отаси тахтга ўтирса молиявий аҳволи янада ортиши ажаб эмас. Унинг бўлажак капитали бир неча юз миллион, ҳатто миллиардга ҳам баҳоланади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47