Daryo

Турк сериалларидаги сохта турмуш ва муносабатлар (фото)

Турк кино ижодкорлари томонидан тақдим қилинган сериалларда, бир-бирига самимий муносабатда бўлмаган икки киши ўртасида севги учқунлари пайдо бўлиши эса томошабинлар учун ҳамиша қизиқ бўлган

3 дақиқа ўқиш127 338 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Yandeks Dzen”

Турк кино ижодкорлари томонидан тақдим қилинган сериалларда сохта турмуш ва муносабатлар кўп учрайди. Бир-бирига самимий муносабатда бўлмаган икки киши ўртасида севги учқунлари пайдо бўлиши эса томошабинлар учун ҳамиша қизиқ бўлган. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин экани сингари сериаллар сюжети ҳам бир-биридан фарқ қилиши, томошабин хаёлига келмагандек якун топиши мумкин.

Женк ва Жемре «Золим Истанбул» (Озан Долунай, Сера Кутлубей)

Фото: «Яндекс Дзен»

Ушбу сериални томоша қилган томошабинлар сохта турмуш ҳақиқийга айланишини, Жемре Женкни ақлдан озадиган даражада яхши кўришини тушуниб етишини жуда ҳам истаган ва уни танламаслиги мумкинлиги хаёлининг кўчасига ҳам келмаган. Аммо воқеалар ривожи бу каби ўй-хаёлларга шубҳа оралашига сабаб бўлган. Мухлислар учун севимли бўлган қаҳрамонлар тақдири кутилгандек бўлмайди. Женк, Жемрени қанчалик яхши кўрмасин, қиз унинг туйғуларига самимий жавоб бермайди ва сохта турмуш ажрашиш билан якун топади.

Недим ва Жерен «Золим Истанбул» (Беркер Гувен ва Баҳор Шаҳин)

Фото: «Яндекс Дзен»

Жерен, Недимнинг ногиронлар аравачасида эканлигига қарамай, турмушга чиққани ва қандай вазиятда тўй бўлгани сериал мухлисларига яхши маълум. Недим, Жемрени астойдил яхши кўрган бўлса ҳам улар ўртасида самимий муносабатлар бўлиши ҳақида ҳеч ким тахмин ҳам қилиб кўрмаган. Аммо сериалнинг иккинчи мавсумида Недим оёққа турганидан кейин улар ўртасида севги пайдо бўлишини аввалгидек имконсиз туюлмай қолган, ҳатто уларнинг бирга бўлишини истайдиган мухлислари ҳам пайдо бўлган. Сюжетда ҳам гўё шунга ишора қилингандек бўлган: Жерен судда Недимни ҳимоя қилган, Недим унга компаниясини ишониб топширган. Томошабинлар ҳислар аланга олишини кутган эди, аммо Недимнинг Жемрега, Жемренинг эса ўз манфаатларига бўлган севгиси ғалаба қозонади.

Мете ва Ойку «Олча мавсуми» (Дагхан Кулегеч ва Ўзге Гурел)

Фото: «Яндекс Дзен»

Сериал сюжетига кўра Ойку болалигиданоқ Метени яхши кўрган, аммо унга турмушга чиққанида Аёзга кўнгил қўйган. Аслида у тўй Аяз билан бўлиши керак эди. Аммо сохта турмушга отасининг касал экани ва қизининг тўйини кўриш азалий орзуси экани сабаб воқеалар бошқача тус олади. Гап шундаки, Аяз ўзининг тўйига кела олмайди ва куёв Мете бўлади. Сохта турмуш кўпга бормайди ва охири бекор қилинади.

Хазим ва Эже «Фазилат хоним қизлари» (Маҳир Гунширай ва Афра Сарачўғли)

Фото: «Яндекс Дзен»

Эжени отаси ҳатто буваси тенги бўлган кўнгилчан Хазим, қизнинг фарзанди тўла-тўкис оилада дунёга келиши учун сохта турмушга рози бўлади. Уларнинг ёши ўртасидаги катта тафовут борлиги ва Эже бошқа бир инсонни севгани сабаб ҳеч ким самимий туйғулар ҳақида тахмин ҳам қилмаган. Хазим эса олийжаноб эркак сифатида Эжени ҳимоя қилган ва асраб-авайлайди. Сериал сўнгида эса Эже ўзи кўнгил қўйган инсон билан қолади.

Амир ва Ниҳон «Севги изтироби» (Каан Урганжиўғли ва Неслихан Атагул)

Фото: «Яндекс Дзен»
5 йил давом этган сохта турмуш, ақлдан озадиган даражадаги севгиси ҳам Ниҳонни, Амирнинг туйғуларига самимий жавоб беришига ёрдам бера олмаган. Аммо Амир буни билиб туриб ҳам уни севишдан тўхтамайди. Сериал охири эса яхшилик билан тугамайди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47