Daryo

Хонанда Лоладан нонуштага лимонли кекс рецепти

Тез ва осон тайёр бўладиган лимонли кекс нонушта учун ажойиб танлов

1 дақиқа ўқиш43 906 кўришлар0 изоҳ0

Хонанда Лола Instagram саҳифасида фолловерлари билан тайёрланиши осон ҳамда жуда мазали лимонли кекс рецепти билан ўртоқлашди.

https://www.instagram.com/p/B-UhpiKjgU0/

Керакли маҳсулотлар:
  • Ун – 270 гр;
  • Шакар – 170 гр;
  • Тухум – 4 дона;
  • Сариёғ – 200 гр;
  • Бир дона лимон шарбати;
  • Зарчава – 0,5 чой қошиқ;
  • Қабартма (разрихлител) – 1 чой қошиқ;
  • Бир дона лимон шарбати ва пўстлоғи.
Глазур учун:
  • Лимон шарбати 2-3 ош қошиқ;
  • Шакар упаси – 4-6 ош қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Тухум сариғини шакар билан миксерда аралаштирамиз, сўнгра юмшатилган сариёғ, майдаланган лимон пўстлоғи ва шарбатини қўшамиз. Элакдан ўтказилган ун, зарчава ва қабартмани солиб яна миксер қилишда давом этамиз.
  2. Тухум оқини ҳам яхшилаб аралаштирамиз ва асталик билан хамирга қўшамиз. Хамирли массани ёғланган қолипга бир текисда тақсимлаймиз.
  3. Печда 170 даражада 50 дақиқа давомида пишириб оламиз.
  4. Лимонли глазур тайёрлаймиз. Лимон шарбати билан шакар упасини аралаштирамиз ва чўтка ёрдамида тайёр бўлган кексга суртиб чиқамиз.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар