Daryo

Фото: Болливуд актёрларининг рафиқалари

Юлдузлар турмуш ўртоқларига ҳатто хиёнат қилганида ҳам улар оиласи учун сабрли бўлган

4 дақиқа ўқиш151 838 кўришлар0 изоҳ0

Кўпчилик машҳур актёрлар фақатгина актриса, модель ёки шоу-бизнес вакилига уйланади, деган фикр мавжуд. Аслида бундай эмас. Аксарият юлдузлар турмуш ўртоқлари билан бир хил касб вакиллари бўлмайди. Айримлари ҳаттоки эътиборга тушишни ҳам истамайди. Шунингдек, Болливуд актёрларининг рафиқаси бўлиш ҳам сабр талаб этади. Юлдузлар ҳақида янгиликлардан ҳамиша хабардор бўлиш мумкин. Қуйида эса уларнинг доимо сояда қолиб кетадиган турмуш ўртоқлари ҳақида гап кетади.

Прия Рунчал – Жон Абраҳамнинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Актёр Жон Абраҳамнинг 2014 йилда сармоявий банкир ва молиявий таҳлилчи Прия Рунчал билан оила қуриши мухлислар учун кутилмаган воқеа бўлди.

Сабаби деярли 10 йил давомида Бипаша Басу билан муносабатда бўлган Жон тўсатдан у билан ажрашди. Кейинчалик рафиқаси билан яширинча ришта боғлади.

Айтишларича, жуфтлик 2010 йил дўстлари орқали танишган. Прия турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлайди, аммо эътиборга тушишни ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам уларни биргаликда чиқишларини жуда кам кўриш мумкин.

Приянка Алва Оберой – Вивек Оберойнинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Вивек Оберой – самимий табассум эгаси. У Карнатака штати вазири Живаража Алвенинг қизи Приянка Алвега уйланган.

Актёрнинг ижодий фаолияти Айшвария Рай билан алоқаси узилгандан сўнг бироз тўхтади, аммо оила борасида унинг омади чопди.

Вивек ва Приянканинг никоҳи ота-оналар орқали амалга ошса-да, улар илк учрашувдаёқ бир-бирини севиб қолган. Уларнинг қиз ва ўғил фарзандлари бор.

Сарита Бирже – Мадҳаваннинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Жуфтлик 21 йилдан буён бир оила бўлиб яшаб келмоқда, уларнинг Ведан исмли бир нафар ўғли бор.

Келишган Мадҳаван турмуш ўртоғи Сарита Бирже билан нотиқлик курсида танишган. Унинг ўзи мураббий сифатида дарс берар, Сарита эса унинг талабаси эди. Улар 1999 йилда турмуш қурди.

Сарита ўзини ОАВдан панага олишга қарамай, доимо эрига ёрдам беради. Бир неча марта фильмлар учун либос яратишда ҳам иштирок этган. Шунингдек, Сарита аввал стюардесса бўлиб ишлаган.

Парвин Шахани – Эмран Хашмининг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Мана Эмран Хашмининг турмуш ўртоғи ҳақиқий олқишга лойиқ. Сабаби фильмларда ҳамма партнёрлари билан севишганлар ролини маромига етказиб ижро этадиган актёрга турмуш ўртоқ бўлиш осон эмас.

Чиндан ҳам Эмранга омад кулиб боқди. Уни қадрлайдиган ва ҳурмат қиладиган турмуш ўртоқ учради. Парвин Шахани 6 йиллик синаб кўришдан сўнг, 2006 йил актёрга турмушга чиқди. У мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлайди.

Рукмини Сахай – Нил Нитин Мукешнинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Нил Нитин Мукеш 2017 йил Рукмини Сахайга уйланишга қарор қилиши барчани ҳайратга солди. Уларни ота-онаси таништирган ва дарҳол тўйга тайёргарлик бошланган.

Рукмини Мумбайдаги университетларнинг бирида авиация соҳасида ўқиган. Аммо ўзини оиласига бағишлади ва касби билан шуғулланмади. Нитиннинг сўзларига кўра, Рукмини у учун жуда ҳам мос, чунки у содда, ғамхўр ва энг муҳими, самимийдир.

Сунита Ахужа – Говинданинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Сунитанинг опаси Говинданинг тоғасига турмушга чиққан. Уларнинг тўйида Говинда биринчи марта Сунитани кўради. Гоҳида Говинда тоғасиникига, Сунита эса опасиникига борар эди ва жуфтлик шу орқали яқинлашиб борган.

Улар 1987 йилда турмуш қурди. Актёрнинг онаси уни ўз қизидек яхши кўрган. Ҳатто Говинда актриса Ниламни севиб қолиб, оилани тарк этмоқчи бўлганида ҳам онаси бунга йўл қўймаган. Сунита ҳаммасига жасорат билан сабр қилди ва оиласини сақлаб қолди.

Таня Деол – Бобби Деолнинг турмуш ўртоғи

Бобби турмуш ўртоғи билан ресторанда учрашган ва бир қарашда севиб қолган. Улар 1996 йилда оила қурди ва икки ўғилни тарбияламоқда. Таня дизайнерлик билан шуғулланади ва халқнинг эътиборига тушишни ёқтирмайди.

Фото: Yandex

Мана Шетти – Сунил Шеттининг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Сунил Манага илк кўришидаёқ мафтун бўлган. Аммо у пайтлари таниқли актёр эмас эди. Шунинг учун ҳам ҳамма йигитлар каби Мананинг синглиси билан дўстлашиб, опасига яқинлашади.

Бир неча учрашувлардан сўнг Сунил Манага севги изҳор қилади. Эр-хотин оилавий бахтга узоқ йўл босиб ўтди, чунки қиз панжоблик мусулмон оиласидан, йигит эса Карнатака штатидан келган эди.

Оилалар маданий тафовутлар туфайли жуфтликнинг никоҳи барбод бўлишидан хавотир олган. Аммо улар бир-бирини яхши кўришини исботлади. 1991 йил 9 йиллик синовлардан сўнг улар турмуш қурди.

Тахир Кашяп – Аюшман Хураннинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Чандигархдан келган Панжоб йигити юлдуз бўлмасидан аввал болалигидаги муҳаббати Тахирага уйланди. Тўйдан кейин Аюшман карьера учун Мумбайга кўчиб келади. Узоқ вақт давомида мухлислар актёрнинг уйланганини ва икки фарзанди борлигини билмаган. Ҳозирда Тахира ва икки фарзанди Мумбайга кўчиб борган ва улар бир оила бўлиб яшамоқда.

Сонали Суд – Сону Суднинг турмуш ўртоғи

Фото: Yandex

Келишган актёр Сону Суднинг қалбини жанубий ҳиндистонлик Сонали исмли қиз эгаллади. Улар Нагпуре шаҳрида танишади, у ерда Сону муҳандислик, Сонали эса бизнес маъмуриятида ўқир эди.

«У ҳамиша мени қўллаб-қувватлаб келган. Ҳар доим. Аввалига актёр бўлишимни истамас эди, аммо ҳозир мен билан фахрланади», – дейди Сону.

Шунингдек, актёр Сонали унинг биринчи ва ягона муҳаббати эканлигини ҳам таъкидлайди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47