Daryo

Mercedes-AMG G63 ўқ ўтказмайдиган лимузинга айлантирилди (видео)

Немис йўлтанламасининг кузови нафақат яширин зирҳга эга бўлган, балки сезиларли даражада узайтирилган

1 дақиқа ўқиш57 670 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Carakoom

Канаданинг Inkas компанияси 25 йилдан буён ҳашаматли автомобилларни зирҳлаш билан шуғулланиб келади. Бу сафар компания янги Mercedes-AMG G63 базасида яратилган янги лойиҳа билан бўлишди, деб хабар беради CARakoom.

Фото: CARakoom

Немис йўлтанламасининг кузови нафақат яширин зирҳга эга бўлган, балки сезиларли даражада узайтирилган. Унинг узунлиги 6186 миллиметрга, ғилдираклар базаси эса — 4374 миллиметрга етган. Автомобиль Mercedes-AMG G63 VIP Limo номини олган.

Машина капоти остидан 577 от кучи ва 850 Нм айланувчи моментга эга стандарт 4,0 литрли иккиталик V8 турбопуфлагич ўрин олган. У олти поғонали автоматик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: CARakoom

Бироқ асосий ўзгаришга автомобиль интерьери учраган. Лимузин юқори қулайликка эга. Машинага ўтирган инсон унга 7,62 миллиметрли қуролдан ўқ узилаётган бўлса-да, салон ичида табиий чармдан баҳра олиб ўтириши мумкин. Кузовнинг пастки қисми қўл гранатасидан ҳам ҳимояга эга. Ҳайдовчи ўриндиғи VIP салондан тўсиқ билан ажратилган. Орқа қисмида эса «капитан ўриндиғи» ва Apple ТV’га обуна 4K сифатли телевизор жойлашган.

Фото: CARakoom
Фото: CARakoom
Фото: CARakoom
Фото: CARakoom

Харидорлар бу турдаги лимузин нархини махсус сўров юбориш орқали билиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Inkas ательеси янгиланган Infiniti QX80’нинг ўқ ўтмайдиган версиясини тақдим этган эди.

Мавзуга доир: Видео: Зирҳланган BMW X5 Калашников автомати ўқига қарши пойгага чиқди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар