Daryo

Тетиклаштирувчи лимонли ичимлик рецепти

C витаминига бой бўлган ушбу ичимлик мазали ва фойдалидир

1 дақиқа ўқиш39 150 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Domashniy Ochag

Лимонли ичимлик ёки лимонадни йилнинг тўрт фаслида ҳам ичиш тавсия этилади. Ёз кунларида чанқоқни қондирадиган энг ажойиб восита ҳисобланса, қишда авитаминознинг олдини олади, баҳор ва кузда шунчаки кўтаринки кайфият бахш этади.

Фото: «Домашний Очаг»
Лимонли ичимлик учун керакли маҳсулотлар:
  • Лимон – 4 дона;
  • Лайм – 1 дона;
  • Шакар – ½ стакан;
  • Сув – 2 литр;
  • Ялпиз бир боғлам;
  • Туз таъбга кўра.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Лимон ва лайм аввал ювилади ва устидан қайноқ сув қуйилади;
  2. Мевалар ўртасидан кесиб олиниб, шарбати сиқилади. Шарбат сиққичдан фойдаланиш мумкин, ёки қўл ёрдамида амалга оширилади;
  3. Ҳосил бўлган шарбатда мевалар уруғи бўлмаслиги керак;
  4. Лимоннинг пўстлоғи қирғичдан ўтказилади;
  5. Сироп тайёрланади, бунинг учун идишга 2 литр сув қуйилади ва 0,5 стакан шакар солинади. Шакар бутунлай эригандан сўнг лимоннинг майдаланган пўстлоғи ва ялпиз япроқлари солинади. Сироп қайнагандан кейин бир соат давомида совутилади.
  6. Сироп элак ёки икки қаватли дока билан сузиб олинади. Унга лимон ва лайм шарбати қўшилади. Охирида эса бирозгина туз сепилади.
  7. Ичимлик яхшилаб аралаштирилади, агар қуюқроқ бўлса, қайнатилган сув ёрдамида бироз суюлтирилади.
  8. Тайёр бўлган тетиклаштирувчи лимон шарбати музлатгичга совутишга қўйилади. Чанқоқбоп ичимликни ялпиз япроғи ёки лимон бўлаги билан безатиш мумкин.
  9. Шунингдек, ичимликка бошқа цитрус мевалардан апелсин, мандарин, грейпфрутни ҳам қўшса бўлади.
Ёқимли иштаҳа! Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар