Daryo

Олимлар коинотда янги юлдузлар туркумини аниқлади

Мутахассислар ҳозирда янги юлдузлар туркумини ўрганишга киришиб кетган

1 дақиқа ўқиш48 597 кўришлар0 изоҳ0
Foto: NASA

Испаниядаги Ла-Корунья университети ҳамда Канар оролларидаги Астрофизика тадқиқот институти олимлари «Сомон йўли» галактикаси чегарасида янги юлдузлар туркуми аниқланганини маълум қилди, деб хабар беради New Atlas.

Фото: NASA

Космик жисмлар фосфорга бой, шунингдек, таркибида магний, кремний, кислород, алюминий ва серий мавжуд.

Олимларнинг таъкидлашича, мазкур кашфиёт оламшумул ҳисобланади, чунки бу каби юлдузлар туркуми биринчи бор аниқланмоқда.

«Биз нафақат янги объектлар туркуми билан иш олиб боряпмиз, балки уларнинг кашф этилиши юлдузлар интерьерларида ҳосил бўладиган янги физик механизмлар ва ядровий реакцияларга йўл очади», — дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Томас Массерон.

Мутахассислар ҳозирда янги юлдузлар туркумини ўрганишга киришиб кетган ва улар қай тарзда эволюцияга учрагани ҳамда ўз ядроларида элементларни қандай синтезлашини тушинишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Савр юлдузлар туркумига кирувчи само кенглигида кутилганиданда кўпроқ сайёралар пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Британия олимлари коинотдан келган сирли радиосигнални аниқлади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар