Daryo

Фото: Аёллар образидаги эркаклар ғашига тегадиган жиҳатлар

Керагидан ортиқ узунликдаги тирноқлар нафақат эркаклар, балки бошқаларга ҳам ёқмаслиги аниқ

1 дақиқа ўқиш143 890 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Pixabay

Ортиқча макияж, татуаж қилинган қош ва яна нималар эркакларнинг ғашига тегади? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

Узун тирноқлар

Фото: Pixabay

Керагидан ортиқ узунликдаги тирноқлар нафақат эркаклар, балки бошқаларга ҳам ёқмаслиги аниқ. Қолаверса, гигиеник жиҳатдан ҳам тирноқларни бундай ўстириш тўғри келмайди.

Ошириб юборилган макияж

Фото: Cosmopolitan
«Чапланиб олиш» кишининг асл юзини беркитаётгандек, ниқоб тақиб олгандек таассурот беради. Эркакларга табиийлик, меъёрида қилинган макияж ёқади.

Очиқ-сочиқ либос

Фото: Pixabay
Биринчи учрашувда аёл ёки қизни очиқ либосда кўриш яхши таассурот қолдирмаслиги аниқ. Либос эгаси феъл-атвори мукаммал бўлмасин, у билан гаплашиб кўрилмагунча ташқи кўринишидан хулоса чиқарилишини ёддан чиқармаслик керак.

Татуаж қилинган қошлар

Фото: Pixabay

Ҳар 10 эркакдан 9 нафари татуаж қилинган қошларни жини суймаслиги аниқ. Бундай қошлар аёл кишининг эътиборга ўчлиги, дидсизлигидан далолат беради.

Жуда кўп тақинчоқлар тақиш

Фото: Pixabay

Тақинчоқни тақиш керак, аммо меъёрида, дид билан. Ясатилган арча бўлиб олиш яхши таассурот қолдирмайди.

Аёллик жозибасига керагидан ортиқ урғу бериш

Фото: Pixabay
Осилиб турадиган зирак, бантик ва бурмали либосни бир вақтнинг ўзида кийиш дидсизликдан бошқа нарса эмас.

Офис услубида кийиниш

Фото: Pixabay
Бундай услубда фақатгина иш ёки ўқишга кийиниш керак. Учрашув ёки тадбирга оқ кўйлак ва қора юбкада бориш тавсия қилинмайди. Жиддий кўриниш учун дресс-код кийиш шарт эмас, минимал услубдаги қора оддий кўйлак устидан классик жакет кийиб ҳам кўзланган мақсадга етиш мумкин.

Мавзуга доир: Улама соч, шиширилган лаб ва чизилган макияж. Аёллар ташқи кўринишидаги эркакларга ёқмайдиган жиҳатлар

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар