Daryo

Умрни узайтириш хусусиятига эга маҳсулотлар

Инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриши истеъмол қиладиган маҳсулотларига боғлиқ бўлади

1 дақиқа ўқиш80 372 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Инсон саломатлиги ва узоқ умр кўриши истеъмол қиладиган маҳсулотларига боғлиқ бўлади.

Фото: Getty Images

Арпа ёрмасидан тайёрланган бўтқа

Ушбу ёрма таркибидаги лизин вирус ва яллиғланишга қарши самарали восита ҳисобланади. Бундан ташқари, қондаги холестерин миқдорини камайтириш хусусиятига эга бета-глюканларнинг кони. Қолаверса, клетчатка, мураккаб углеводлар ҳам мавжуд бўлиб, улар кишининг вазн ташлаши ва энергияли бўлишига сабаб бўлади. Арпа ёрмаси таркибидаги силен минерали организмнинг эрта қаришининг олдини олади.

Брокколи

Ушбу маҳсулот бежизга «узоқ умр кўриш сири» деб аталмайди. Бунга маҳсулотнинг муҳим минерал ва моддалар, хусусан, витамин C, А, E, K ва омега-3 ёғ кислоталарига бой эканлигидир. Клетчаткалар манбайи бўлган брокколи оздириш хусусиятига эга бўлиб, ундаги кальций ва магний миқдори кўплиги суяклар мустаҳкамлигида аҳамиятли саналади. Бундан ташқари, витамин C юрак-қон касалликларининг олдини олади, антиоксидантлар эса вирус ва инфекцияларга қарши ҳимоя воситасини бажаради.

Ёнғоқлар

Ёнғоқларни таомномага киритиш деярли барча шифокор мутахассислар томонидан тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотда омега-3 ёғ кислотаси, витамин E ва аргенин аминокислоталари бор бўлиб, ушбу моддалар яра ва яллиғланишларни тез битиши, токсинлар йўқолиши ва иммун ҳамда эндокрин тизимининг яхшиланиши, суяклар эластиклигининг ортишига сабабчи бўлади. Шунингдек, ёнғоқлар юрак-қон томир, қанд ва саратон касалликларининг олдини олиш хусусиятига эга. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар