Daryo

Елизавета II 6 марта Гиннес рекордлари китобига киритилган. Бунга унинг ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайдиган хусусиятлари сабаб бўлган

Британия тарихидаги тахтда энг узоқ ўтирган қиролича ҳам Елизавета II ҳисобланади

1 дақиқа ўқиш114 226 кўришлар0 изоҳ0

Британия қироличаси Елизавета II нинг исми у мамлакатни бошқараётган 68 йил мобайнида олти марта Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган, деб ёзади Harper’s Bazaar.

Фото: Legion Media

2020 йилнинг апрелида қиролича 94 ёшни қаршилади.

2012 йилда Елизавета II энг бадавлат қиролича деб топилган. Ўшанда унинг даромади 310 миллион фунт стерлинг бўлган: ушбу сумма унинг кўчмас мулклари, санъат асарлари ва тақинчоқларидан олган даромадларидан тўлдирилади.

Яна бир рекорд— қиролича бошқарадиган мамлакатлар сони. Унинг лавозими ҳақиқий ҳукуматга эгалик қилишни назарда тутмаса ҳам унинг номи рекордлар китобига киритилган. Қироличага аҳолиси 139 миллион киши бўлган 116 та қардош мамлакатлар бўйсунади.

Елизавета II нинг сурати 35 та мамлакат тангаларида акс этган. Бу навбатдаги рекорд. Ундан бошқа ҳеч ким бундай шарафга сазовор бўлмаган.

Фото: Legion Media

Британия тарихидаги тахтда энг узоқ ўтирган қиролича ҳам Елизавета II ҳисобланади. Бу унинг навбатдаги рекорди. У тарихдаги ва амалдаги барча монархлардан узоқроқ тахтда ўтирган қироличадир.

2013 йилда Елизавета II 90 ёшида оламдан кўз юмган Саудия қироли Абдулла ибн Абдулазиз Ас-Сауддан кейин замонанинг энг кекса монархи бўлди.

Мавзуга доир: Табассум, шляпа ва ўзгармайдиган соч турмаги. Қиролича Елизаветанинг чиройли қариши сири нимада?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар