Daryo

Сингапурда соялардан электр энергиясини ишлаб чиқарадиган қурилма яратилди

Бу анъанавий қуёш панелларидан самаралироқ бўлиб чиқди

1 дақиқа ўқиш41 213 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Flickr

Сингапурлик олимлар соя ва ёритилган ҳудуд орасидаги кескинлик фарқидан электр энергиясини ишлаб чиқаришга қодир технологияни яратди. Бу анъанавий қуёш панелларидан самаралироқ бўлиб чиқди, деб хабар беради Futurity.

Фото: Flickr

Қурилма асосини эгилувчан пластик ташкил этиб, унинг ичидан кремний ва олтин фольгадан иборат бўлмалар жой олган.

Қурилмага бироз соя туша бошлагач, у электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлайди. Ушбу ҳолатда электр энергияси девайс тўлиқ қуёш нурида турганиданда кўпроқ ишлаб чиқарилади.

Тажриба давомида мазкур янги қурилмага уланган рақамли соатлар ишлаб чиқарилган энергиядан бемалол фойдаланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ихтиро нафақат майда гаджетлар борасида, балки ҳаракатга келтирувчи датчикларни ҳам қувватлантиришда фойда бериши мумкин.

Мавзуга доир: Смартфон аккумуляторини «ўлдириб қўймаслик» учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар