Daryo

Honor’нинг янги смартфони термометрга эга бўлади

Қурилмага инфрақизил датчик ўрнатилади

1 дақиқа ўқиш29 434 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Gizmochina

Honor компаниясининг янги Play 4 моделида ўзига хос функция пайдо бўлади. Қурилмага инфрақизил датчик ўрнатилади ва унинг ёрдамида фойдаланувчининг тана ҳароратини ўлчаш мумкин, деб хабар беради Gizmochina.

Фото: Gizmochina

Бу ҳақда Honor Play 4’нинг сўнгги тизер-постерида шама қилинган. Унда тана ҳароратини ўлчашга мўлжалланган инфрақизил сенсорни пайқаш мумкин. Бу каби функция гаджетда пайдо бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Фото: Gizmochina
Шунингдек, Honor маҳсулотлари менежери Вэю Сяолун бренднинг янги моделига оид бошқа тафсилотларни ҳам ошкор қилган. Қурилма ички 5G-модемга эга Kirin 990 процессорида ишлайди. Инфрақизил датчикнинг мавжудлиги смартон ёрдамида уйдаги қурилмаларни бошқариш имконини беради, масалан, телевизорни. Гаджетнинг бошқа техник тавсифлари очиқланмаган. Мазкур модель тақдимоти 3 июнь куни бўлиб ўтади.

Мавзуга доир: Honor компанияси янги смартфони сотувга чиққанидан 1 дақиқа ўтиб, 42 млн доллар ишлаб олди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар