Daryo

Россиядаги энг қулай автомобиллар рейтинги тузилди

Сўровда 2018—2019 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга эгалик қилувчи 2500 одам қатнашди

1 дақиқа ўқиш70 800 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Motor

«Автостат» агентлиги энг қулай автомобиллар рейтингини тузиб чиқди. Тадқиқотлар давомида экспертлар россиялик автомобиль эгалари учун қайси маркадаги автомобиль салони қулай эканлигини аниқлади, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

Сўровда 2018—2019 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларга эгалик қилувчи 2500 одам қатнашди. Баҳолаш беш балли шкалада амалга оширилган бўлиб, бунда бир балл қониқарсиз, беш балл эса бошқарув органлари максимал даражада қулай жойлашганини англатади.

Россияликлар энг қулай автомобиль дея Mercedes-Benz’ни танлаган — улар юзта мавжуд 100 баллдан 93,6 балл тўплади. Иккинчи ўрин 92,6 балл билан BMW’га насиб этди. Кучли учликка Audi якун ясади — 91,3 балл. Бундан ташқари, қулай машиналар қаторидан Skoda (89,5 балл) ва Volvo (88,7 балл) моделлари ҳам ўрин олган.

Эргономик машиналарнинг Топ-10 лигига Ford (88,4 балл), Mazda (86,6 балл), Haval (85,7 балл), Volkswagen (85,6 балл) ва КIА (82,4 балл) ҳам киришга муваффақ бўлган.

Мавзуга доир: Европадаги деярли бузилмайдиган автомобиллар номи эълон қилинди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар