Daryo

Тошкентда Malibu ва Mercedes-Benz тўқнашди (видео)

Икки машина иштирокидаги тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш133 896 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрида 26 май куни Malibu ва Mercedes-Benz ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 23:00 ларда Олмазор тумани Себзор–Нурафшон кўчалари чорраҳасида юз берган. 1979 йилда туғилган Б.Ш. исмли эркак бошқарувидаги Malibu ва 1975 йилда туғилган Ж.И. исмли эркак бошқарувида бўлган Mercedes-Benz иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашувдан кейинги ҳолат видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Икки машина иштирокидаги тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Тошкентда иккита Captiva тўқнашиши оқибатида машиналардан бири ва светофор ағдарилиб кетганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар