Daryo

«Ленинград» кабриолети тасодифан олинган сурат ёрдамида қайта тикланди

Икки ўриндиқли «Ленинград» кабриолети 1956 йилда муҳандис Аркадий Бабич томонидан йиғилган

1 дақиқа ўқиш56 292 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Autorambler

Америкалик Жон Шульц томонидан 1958 йилда олинган сурат ёрдамида «Ленинград» кабриолети қайта тикланди, деб хабар беради Autorambler.

Фото: Autorambler

Ленинграднинг (Санкт-Петербург) Герцен кўчасида олинган суратдан кўриш мумкинки, кабриолет кўпчиликнинг эътиборини ўзга тортган. Бироқ Шульцнинг сурати бўлмаганида мазкур кабриолет совет автомобиль саноатининг бошқа кўплаб маҳсулотлари каби ном-нишонсиз йўқолиб кетиши мумкин эди.

Фото: Autorambler

Икки ўриндиқли «Ленинград» кабриолети 1956 йилда муҳандис Аркадий Бабич томонидан йиғилган. Муҳандис уни яратишга қарийб 3 йил умрини сарфлаган.

Машина ўз даврининг автомобиль саноатидаги энг яхши намуналар даражасида яратилган бўлиб, қанотларга эга кенг кузов, кўзни қамаштирувчи хромланган деталлар ва капотидаги катта «Ленинград» ёзуви билан безатилган.

Фото: Autorambler

1959 йили Бабич ўзининг спорт автомобили ёрдамида Симферополдан Ленинградга қадар бўлган 2125 километр масофани 20 соатда босиб ўтган.

Машинага «ГАЗ-12 ЗИМ» седанининг агрегатлари ва узеллари ўрнатилган. У 90 от кучига эга 3,5 литрли олти цилиндрга эга двигатель ёрдамида ҳаракатга келади ва уч поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: Autorambler

Кабриолетнинг тақдири ҳақида ҳозиргача ҳеч нарса маълум эмас. Бир неча йил олдин у ачинарли аҳволда сотувга қўйилган эди. Moтoрсиз ва чириган кузовли «Ленинград»ни латвиялик автомобиль ишқибозлари харид қилган бўлиб, уни тўлиқ қайта тиклашга муваффақ бўлган. Машинани реставрация қилишда Шульцнинг рангли сурати намунасидан фойдаланилган.

Фото: Autorambler
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар