Daryo

Болливуд ва Голливуд актёри Ирфон Хон 53 ёшда вафот этди

Актёр бир неча йил аввал саратонга чалинган эди

1 дақиқа ўқиш184 694 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Gulf News

Ҳиндистонлик таниқли актёр Ирфон Хон 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.

Фото: Gulf News

Қайд этилишича, бир неча йил аввал унга нейроэндокрин ўсимтаси ташхиси қўйилган. Касаллик туфайли актёр фильмлардаги суратга олиш жараёнини бекор қилган.

Нашрнинг қайд этишича, актёрнинг ўлимига тўғри ичак инфекцияси сабаб бўлган.

Ирфон Хон нафақат Болливуд, балки Голливудда ҳам танилган эди. У «Харобадан чиққан миллионер», «Биллу сартарош», «Юра даври олами», «Пи ҳаёти», «Янги ўргимчак одам» ва «Инферно» каби фильмларда рол ижро этган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар