Daryo

OnePlus 8 Pro смартфони Samsung Galaxy S20 Ultra ва iPhone 11 Pro Мах’га қарши. Қайси бири тезкор? (видео)

OnePlus 8 Pro смартфони ўзидан олдинги вакилидан сезиларли даражада қимматроқ нархда тақдим этилди

1 дақиқа ўқиш51 320 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IXBT

OnePlus 8 Pro смартфони ўзидан олдинги вакилидан сезиларли даражада қиммат. АҚШда смартфоннинг базавий версияси 900 доллардан сотилмоқда. Асосий рақобатчилари Samsung Galaxy S20 Ultra ва iPhone 11 Pro Мах’га нисбатан арзонроқ бўлса-да, орадаги фарқ у қадар катта эмас, шу сабабли қурилмаларни ўзаро таққослаш мумкин, деб хабар беради IXBT.

Фото: IXBT

Дастлаб OnePlus 8 Pro Galaxy S20 Ultra билан таққосланди. Қурилма Galaxy смартфонидан бир ярим баробарга арзон ҳисобланади. OnePlus 8 Pro кичик Galaxy С20’дан ҳам арзонроқ туради. Шунга қарамай, бармоқ изи сканерларининг ишлаш тезлиги бир хил, бироқ Samsung флагманида анимация узоқроқ давом этади, шу сабабли OnePlus тезроқ ишлаётгандек туюлиши мумкин. Ишлаш жараёнига кўра иккала аппарат ҳам битта платформага асосланган шунинг учун фарқ, асосан, оптималлаштириш ва ташқи кўринишга боғлиқ. Қайсидир бирида бирор дастур тезроқ очилса, иккинчисида бошқа дастур тез ишламоқда, бироқ иккиси ҳам жуда тезкор.

iPhone билан таққослаш эса бироз қизиқроқ. Биринчидан, бир-бирдан тубдан фарқ қилувчи платформа ва операцион тизимлар. Шунга қарамай, иккала қурилмадаги дастурлар ҳам максимал даражада тез очилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар