Daryo

SpaceX’нинг 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракетаси учирилиши коронавирус сабаб қолдирилди

Учирилиши режалаштирилган космик парвозларнинг қарийб барчаси коронавирус туфайли кечиктирилган

1 дақиқа ўқиш35 424 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Американинг SpaceX компанияси 60 та сунъий йўлдош ортилган Falcon 9 ракета ташувчисини орбитага чиқаришни камида 1 ҳафтага кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда Spaceflightnow хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Гап Starlink дастури доирасида бутун сайёрани интернет билан таъминлаши зарур бўлган сунъий йўлдошлар ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, Falcon 9 16 апрель куни Флорида штатидаги Канаверал саҳросидан учирилиши тахмин қилинган эди, лекин учириш кейинга қолдирилишининг сабаби кўрсатилмаган.

45-бригада қўмондони генерал Дуглас Шисснинг сўзларига кўра, айни пайтда америкалик ҳарбийлар томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, режалаштирилган космик парвозларнинг қарийб барчаси кечиктирилмоқда.

Маълумот учун, SpaceX Starlink дастури устида ишлашни 2014 йил якунида бошлаган. Дастур орбитадаги сунъий йўлдошлар тармоғидан фойдаланган ҳолда бутун сайёрани интернет билан таъминлаши керак. Умумий ҳисобда 2024 йилга қадар орбитага оғирлиги 100 килограммдан 500 килограммгача бўлган 12 мингта қурилмалар чиқарилиши режалаштирилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар