Daryo

Нонуштага витаминларга бой творогли смузи тайёрланг

Мазаси оғзингизда қолиши аниқ

1 дақиқа ўқиш20 076 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Мева ёки сабзавотлардан тайёрланган смузининг мазаси оғзингизда қолиши аниқ. Уни катта-ю кичик учун нонуштага тортиш мумкин.

Фото: Style news
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
  • Творог – 100 грамм
  • Сут – 100 мл
  • Банан – 1 дона
  • Қулупнай – 1 стакан
  • Ванилин
  • Сули ёрмаси
  • * банан ва қулупнай ўрнига исталган мевани ишлатиш мумкин.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Творогга банан ва қулупнай қўшиб, блендерда бўтқа ҳолига келтиринг.
  2. Бўтқа ҳолига келган аралашмага сут ва ванилин, таъбга қараб шакар қўшинг.
  3. Тайёр смузини стаканга солинг ва устини сули ёрмаси ёки мевалар билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар