Daryo

Олимлар коронавирус қачон энг юқори даражага чиқиши мумкинлигини аниқлади

Касалланишнинг асосий қисми қиш ойларида қайд этилиши пандемиянинг энг юқори даражага кўтарилиши мумкин бўлган эҳтимолий вақтни кўрсатиши мумкин

1 дақиқа ўқиш357 066 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

АҚШнинг Мичиган университети ҳузуридаги Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби олимларининг хулосасига кўра, шу пайтгача маълум бўлган ҳамда одамда қайд этиладиган етти турдаги коронавируснинг тўрттаси грипп каби мавсумий эпидемияни юзага келтиради. Бу ҳақда МedicalXpress нашри хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Олимларнинг қайд этишича, касалланишнинг асосий қисми қиш ойларида қайд этилиши пандемиянинг энг юқори даражага кўтарилиши мумкин бўлган эҳтимолий вақтни кўрсатиши мумкин.

Шифокорлар 2010 йилда тўрт турдаги одам коронавирусининг (OC43, 229E, HKU1 va NL63) тарқалишини кузата бошлаган. Мазкур вируслар юққанда, касаллик белгилари енгил бўлади. Ҳозирда олимлар SARS-CoV-2, яъни янги турдаги коровируснинг тарқалишини ўрганмоқда.

Маълум қилинишича, касаллик юқишининг асосий ҳолатлари декабрь ойидан апрель-май ойларигача кузатилган, бунда касалликнинг энг юқори даражаси январь-февраль ойларига тўғри келган. Касалланишнинг 2,5 фоизигина июнь-сентябрь ойларига тўғри келган.

Мавсумий коронавируслар COVID-19 касаллигини юзага келтирувчи SARS-CoV-2 коронавируси билан боғлиқ. Бироқ янги турдаги коронавирус ўзини аввал маълум бўлганлари каби тутадими ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Мавзуга доир: Фотогалерея: Коронавирус ҳужуми микроскоп остида

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Энг жиддий вазият АҚШ, Испания ва Италияда кузатилмоқда. Эпидемиянинг дастлабки ўчоғи бўлган Хитойда касаллик бартараф этилгани маълум қилинди. Хитой ҳукумати 2019 йилнинг декабрь ойи охирида касаллик қайд этилган Ухань шаҳрига кириш-чиқишни 7 апрелдан бошлаб очди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар