Daryo

Коронавирусни аниқловчи экспресс-тест қурилма яратилди

Махсус қурилма ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббиёт ходими 2,5 соат ичида ташхис маълумотларини олиши мумкин

1 дақиқа ўқиш138 459 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Motor

Bosch’нинг таркибий қисмларини етказиб берувчи компания коронавирусни аниқловчи экспресс-тестни яратди. Махсус қурилма ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббиёт ходими 2,5 соат ичида ташхис маълумотларини олиши мумкин, дея хабар беради Motor. Одатдаги ҳолатда бунга бир-икки кун сарфланади.

Фото: Motor

Bosch Vivalytic қурилмаси Ирландиянинг Randox Laboratories технологик компанияси билан ҳамкорликда олти ҳафта ичида яратилди. Ушбу қурилма молекуляр ташхисни амалга оширишга мўлжалланган универсал ва тўлиқ автоматлаштирилган платформа кўринишида: шифокор бурун ёки томоқнинг шиллиқ қаватидан суртма олиб махсус катрижга жойлаштириши керак. Унинг ичида керакли реагентлар бўлиб, натижани чиқариб беради.

Фото: Motor

Bosch Vivalytic 95 фоиз аниқликка эга бўлиб, материалнинг тўлиқ таҳлилига 2,5 соат кетади. Қурилма нафақат коронавирусни, балки яна тўққизта респиратор касалликни аниқлашга қодир, жумладан, А ва B гриппларини ҳам. Бу турдаги қурилмаларнинг 100 донаси бир кунда ўртача 1000 та таҳлилни амалга оширади, бу эса инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар