Daryo

5 дақиқада тайёрланадиган фойдали нонушта

Нонушта оиланинг барча аъзоларига бирдек ёқиши шубҳасиз

1 дақиқа ўқиш73 218 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Эрталаб «Нонуштага нима тайёрласам экан?» деган савол кўпчилик бекаларни ўйлантиради. Lifehacker 5 дақиқада микротўлқинли печда тайёрланадиган омлет рецепти билан бўлишди.

Фото: Lifehacker
Керакли масаллиқлар:
  • Тухум — 2 та
  • Сут— 3 ош қошиқ
  • Туз — таъбга кўра
  • Мурч— таъбга кўра
  • Кўкат— таъбга кўра
  • Помидор — яримта
  • Булғор қалампири — яримта
  • Сариёғ— бир бўлакча
  • Пишлоқ — 50 грамм
Хоҳишингизга қараб колбаса ҳам қўшсангиз бўлади Тайёрланиши:
  • Тухумни чақиб, идишга соламиз. Вилка ёрдамида кўпиртириб, туз, мурч, майдалаб тўғралган кўкат ва сабзавотларни соламиз. Колбасани ҳам аралаштирамиз.
  • Омлетни соладиган идишга сариёғ суртиб, унга аралашмани жойлаймиз.
  • Микротўлқинли печда ўрта даражада 4 дақиқа пиширамиз. Сўнг омлетни олиб, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепамиз ва яна бир дақиқага печга соламиз.
  • Агар омлет юмшоқроқ пишишини истасангиз, уни аввал икки дақиқа печда пишириб, кейин олиб пишлоқ сепиб, сўнг яна икки дақиқа печда қолдиринг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир: Уй шароитида музқаймоқ тайёрлаймиз. Бунинг учун атиги учта маҳсулот керак бўлади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар