Ҳиндистон дунёнинг энг йирик киносаноатларидан бирига эгалик қилувчи мамлакат ҳисобланади. У ташкил этилганига 100 йилдан ошган ҳамда бу муддат ичида Болливуд кўплаб рекорд натижаларга эришган. «Bolliwoodtime.ru» Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ҳинд фильмлари ҳақида маълумот берди.
Ҳиндистон киносаноати — бир йил ичида энг кўп кино ишлаб чиқаргани учун рекорд ўрнатган

Ҳиндистонда бир йилда 800 тадан 1000 тагача бадиий фильмлар суратга олинади. Бу Голливудда суратга олинадиган фильмлардан икки баравар кўп дегани.
2009 йилда Ҳиндистонда 24 та тилда 1288 та фильм тақдим этилган. Ушбу кўрсаткич туфайли Ҳиндистон киносаноати Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. «Севаман, деб айт» — Энг кўп мукофот олган фильм
Ушбу фильм жуда кўп мукофот билан тақдирлангани учун 2002 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. 2000 йилда суратга олинган Ритик Рошан ва Амиша Пателнинг дебют фильми муваффақиятли блокбастерга айланди ва умумий ҳисобда 92 та мукофотни қўлга киритди.
«Хотиралар» (Yaadein, 1964) — Бир нафар актёр рол ижро этган фильм

Мавзуга доир: Болливуд юлдузлари Instagram’даги постларидан қанча ишлаб топади?
ПиКей (2014) — Болливуднинг биринчи энг кассабоп фильми
Амир Хон бош ролни ижро этган «ПиКей» фильми 2014 йилда намойиш этилгач, Ҳиндистон тарихидаги энг муваффақиятли фильм деб тан олинган. Фильм 6,22 миллиард рупий ёки 101,2 миллион доллар даромад келтирган. «ПиКей» 2015 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Кейинроқ ушбу рекордни яна 4 та Болливуд фильми янгилаган: «Бахубали: Ибтидо», «Кураш», «Робот 2», «Бахубали: Интиҳо». «ПиКей» ҳозирги кунга қадар энг кассабоп ҳинд фильмлари бешлигида қолмоқда.Мавзуга доир: Террорчи, ўқитувчи ва савдойи... Амирхон фильмлари бўйича тест
«Бахубали: Ибтидо» — Дунёдаги энг йирик афишага эга фильм
Мавзуга доир: Севимли Болливуд юлдузларининг болаликдаги суратлари (фото)
«Севги ва Худо»— Болливуднинг энг узоқ вақт суратга олинган фильми
«Севги ва Худо» фильмининг суратга олиш ишлари 1960 йилда бошланган ҳамда 1986 йилда якунланган. Фильмнинг муҳаббат ҳақидаги саҳналари суратга олинаётган пайтда бош рол ижрочиси Гуру Датт вафот этган. Кейин режиссёр уни Санжив Кумар иштирокида қайта суратга олишни бошлайди. Бироқ 1971 йилда унинг ўзи вафот этади. 1986 йилда режиссёрнинг беваси фильмни суратга олишни якунлаб, намойишни ўтказган. Ушбу фильм энг узоқ муддатда суратга олинган ҳинд фильми сифатида рекорд ўрнатган.
«Ўғирланмаган келин» — Кинотеатрда энг узоқ муддат намойиш этилган фильм

Мавзуга доир: «Катта давлатларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради». Шоҳруххон ўйнаган фильмлардаги иқтибослар бўйича тест
«Зулмат» (Тамас, 1988) — Кинотеатрда намойиш этилган энг узоқ давом этувчи фильм
Ушбу фильм Болливуднинг энг узоқ вақт давом этувчи фильми сифатида рекорд ўрнатган. Фильмнинг давомийлик вақти 4 соат-у 34 дақиқани ташкил этади.
Фильмда Ом Пури, Дипа Сахи, Амриш Пури ва Панкаж Капур каби таниқли актёрлар рол ижро этган.Мавзуга доир: Болливудча урф: Таниқли ҳинд актрисалари қандай кийинади?








