Daryo

Карантин сабаб Венециядаги каналларда балиқ ва дельфинлар пайдо бўлди

Карантин сабаб туристлар келмаётгани муносабати билан каналларда оқаётган сувлар шаффофлашган

1 дақиқа ўқиш100 782 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter / Cosodelirante

Венецияда бир ҳафталик карантиндан сўнг маҳаллий аҳоли каналларда балиқлар ва ҳатто дельфинларни учратмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: Twitter / Cosodelirante

Таъкидланишича, карантин сабаб туристлар келмаётгани муносабати билан каналларда оқаётган сувлар шаффофлашган. Балиқлар етмаганидек, каналларда дельфинлар ҳам учрамоқда.

Twitter’даги Франческо Делрио исмли фойдаланувчи ижтимоий тармоққа Венециядаги суви тоза каналларда сузаётган балиқлар, дельфинлар, фавворада юрган ўрдак ва шаҳар майдонида сайр қилаётган ёввойи тўнғизнинг суратини жойлаган.

«Ҳаводаги ифлосланиш камайди. Табиат Италиядаги карантин вақтида ўз кучини қайта тикламоқда», — деб ёзади фойдаланувчи.

Фото: Twitter / Cosodelirante
Фото: Twitter / Cosodelirante
Фото: Twitter / Cosodelirante

Италия коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди. Касалланганлар сони 41 мингдан, вафот этганлар 3400 дан ошиб кетди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар