Daryo

Андижонда Nexia ва Spark иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Spark ҳайдовчиси Л.С. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган

1 дақиқа ўқиш102 354 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB Axborot xizmati

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 14:20 ларда 4Р-109 Фарғона халқа йўлининг 112 километрида Улуғнор туманида яшовчи И.О. Nexia русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Олтинкўл туманида яшаган Л.С. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Spark ҳайдовчиси Л.С. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Ушбу транспорт воситаси йўловчиси Олтинкўл туманида яшовчи С.И. тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Хабарда Nexia ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар