Daryo

Unicode 2020 йилнинг янги эможиларини тақдим этди

Янги эможилар қаторидан йиғилган бармоқлар, кўзда ёш билан кулиб турган юз, смокинг кийган аёл, фата таққан эркак, анатомик юрак ва ўпка ҳамда бошқа кўплаб эможилар ўрин олган

1 дақиқа ўқиш45 965 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Unicode

Unicode ташкилоти эможининг 13-версиясини тақдим этди, деб хабар бермоқда TJournal. Унда 117 та эможи — 62 та янги белги ва терининг ранглари ҳамда жинси турлича бўлган 55 та эможи вариантлари бор.

Фото: Unicode

Ташкилот 2020 йилги эможиларда гендер хилма-хилликка урғу берган.

Янги эможилар қаторидан йиғилган бармоқлар, кўзда ёш билан кулиб турган юз, смокинг кийган аёл, фата таққан эркак, анатомик юрак ва ўпка ҳамда бошқа кўплаб эможилар ўрин олган.

Фото: TJournal

Ушбу эможилардан 2020 йилнинг сентябрь—октябрь ойларида фойдаланиш мумкин бўлади. Unicode анонси ташкилот ушбу смайликларни тасдиқлаб, Apple, Google, Samsung ва Microsoft каби копманияларга юборганини билдиради. Энди компаниялар платформалардаги эможилар рўйхатига ўзлари мустақил равишда ўзгартириш киритишлари керак бўлади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар