Daryo

Xiaomi 108 мегапикселли камерага эга смартфонни тақдим этади

Мазкур камера тасвирни 12032х9024 нуқтагача шакллантириши мумкин

1 дақиқа ўқиш52 948 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Gizchina

Xiaomi Mi Mix 4 смартфони 108 мегапикселли камерага эга бўлади, деб хабар берди Gizmochina.

Фото: Gizmochina

Mi Mix 4 жорий йилнинг сентябрь ойида тақдим этилади. Маълумотларга кўра, бу август ойида тақдимоти бўлиб ўтган 108 мегапикселли Samsung ISOCELL Bright HMX  камераси ўрнатилган биринчи смартфон бўлади. Мазкур камера тасвирни 12032х9024 нуқтагача шакллантириши мумкин. Шунингдек, камера Samsung Galaxy S11’га ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари Mi Mix 4’га Snapdragon 855 Plus процессори, 4500 мА/соат аккумулятор ўрнатилади.

Бунга қадар Xiaomi ўзининг энг кучли Black Shark 2 Pro смартфонини тақдим этганди. Ушбу смартфон AnTuTu синтетик тестида 500 балл тўплаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар