Daryo

Хитойда биринчи марта хусусий ракета учирилди (видео)

Ракета Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Гансу провинциясининг Сзюцюан космодромидан учирилган

1 дақиқа ўқиш63 192 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sinxua

Хитойнинг i-Space хусусий компанияси Hyperbola-1 тўрт босқичли ихчам ракета ташувчини муваффақиятли учирди. "Korrespondent.net"нинг хабар беришича, орбитага иккита сунъий йўлдош чиқарилган.

Фото: Синьхуа

Ракета Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Гансу провинциясининг Сзюцюан космодромидан учирилган. Бу Хитойда хусусий компания томонидан яратилган ракета ташувчининг биринчи марта муваффақиятли учирилиши ҳисобланади.

Hyperbola-1’нинг умумий узунлиги 20,8 метрни, корпуснинг максимал диаметри эса 1,4 метрни ташкил этади. Парвоз оғирлиги 31 тоннани ташкил қилувчи ракета 500км баландликка 260 килограммгача бўлган юкни олиб чиқиши мумкин.

i-Space компаниясига 2016 йилда асос солинган. У кичик ракета ташувчиларни ишлаб чиқариб, унинг арзон нархда, лекин юқори сифатли бўлишига эътибор қаратади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар