Daryo

Антарктидада сирли организм қолдиқлари топилди

Ҳайвонлар кўлда қандай пайдо бўлганлиги олимларга ҳозирча номаълум

1 дақиқа ўқиш57 026 кўришлар0 изоҳ1
Foto: Google Images

Олимлар минглаб йиллар давомида ажралиб қолган Антарктика кўлида тирик мавжудот қолдиқларини топди. Бу ҳақда Nature хабар берди.

Фото: Google Images

Тадқиқотчилар бунга қадар Антарктида сув ҳавзаларида шу каби нарсалар топмаган ва бундай шароитда фақат бактерияларгина яшаши мумкин деб ҳисоблаган.

Бу кашфиёт Subglacial Antarctic Lakes Scientific Access (SALSA) экспедицияси доирасида қилинган. Тадқиқотчилар Жанубий қутбдан 600 километр узоқда жойлашган Мерсер кўлидан намуна олган. Бунинг учун чуқурлиги бир километр бўлган тешик ёриб, унга ҳарорат ўлчайдиган қурилма туширилган. Қурилмага ёпишган чиқиндилар эса микроскоп ёрдамида ўрганилган.

Мутахассислар унда диатом сув ўтлари чиғаноқлари, бўғимоёқлилар қолдиқлари ва микроскопик ҳайвонлар борлигини аниқлади. Шунингдек, микроскоп остида чувалчангдек кўринган ўсимлик ёки қўзиқорин тўқималари ҳам топилган.

Олимларнинг фикрича, ҳайвонлар Мерсер кўлидан тахминан 50 километр узоқликда Трасарктик тоғлари сув ҳавзаларида яшаган. Бундан 10 минг ёки 120 минг йил аввал музликларнинг эриши натижасида яшаш учун қулай шароит пайдо бўлган.

Ҳайвонлар кўлда қандай пайдо бўлганлиги олимларга ҳозирча номаълум. Буни тушунишга организмлар ёшини аниқлаб берувчи ДНК таҳлили ёрдам беради. Кимёвий таҳлил эса улар қуёш нури билан ёритилган экосистемада яшаганми ёки музости қоронғи муҳитда яшаганлигини аниқлашга ёрдам беради.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар