Daryo

Қадимги Рим хазинаси кутилмаган жойда топилди

Топилманинг қиймати бир неча миллион долларга тенг бўлиши мумкин

1 дақиқа ўқиш198 046 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Twitter / @mibac

Археологлар Миландан шимолда жойлашган Комо шаҳридаги собиқ Крессони театрида қадимги Рим тангаларини топди. Топилма милоднинг V асрига тааллуқли. Бу ҳақда Италиянинг маданий мерос, маданий фаолият ва туризм вазирлиги маълум қилган.

Фото: Twitter / @mibac

Хазина бино ичидаги чиқинди идишларида топилган. Олимларнинг сўзларига кўра, тангалар сўнгги Рим империяси даврига тааллуқли. Ҳозирча топилманинг тарихий ва маданий қиммати аниқлангани йўқ.

Тангалар реставрация лабораториясига юборилган ва мутахассислар томонидан ўрганилади. Топилманинг қиймати бир неча миллион долларга тенг бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар