Daryo

Финляндияда чана устидаги меҳмонхона пайдо бўлди

Меҳмонхонада учта хона мавжуд

1 дақиқа ўқиш21 240 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Korrespondent.net”

Шимол ёғдусини кузатиш истагида бўлган кишилар учун Финляндияда кўчма меҳмонхона пайдо бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Чана устида ҳаракатланувчи меҳмонхонадаги ҳар бир  хонанинг узунлиги тўрт ярим метр, эни эса икки ярим метрни ташкил этади.

Меҳмонхона ичида каравот, стол, иситгич ва ҳожатхона мавжуд. Ҳар бир хона девор ва шифти шаффоф материалдан ишланган.

Меҳмонхонага ташриф буюрувчилар Шимол ёғдусини ётган ҳолда ҳам томоша қилиши мумкин. Янги меҳмонхонада ҳаммаси бўлиб учта хона бор. Меҳмонхонани брон қилиш апрель ойининг ўрталарига қадар давом этади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар