Daryo

Микротўлқинли печда картошка пиширамиз

Агар овқат тайёрлаш учун вақтингиз кам бўлса, қуйидаги рецепт бўйича картошкани микротўлқинли печда пиширишга уриниб кўринг

1 дақиқа ўқиш27 100 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Layfxaker”

Агар овқат тайёрлаш учун вақтингиз кам бўлса, қуйидаги рецепт бўйича картошкани микротўлқинли печда пиширишга уриниб кўринг: тез, тўйимли, хушбўй ва жуда мазали таом ҳосил бўлади.

Фото: «Лайфхакер»

Масаллиқлар:

  • бир неча дона картошка;
  • зайтун ёғи;
  • туз;
  • мурч.

Тайёрлаш:

Картошкани оқиб турган сувда яхшилаб ювинг ва қуритинг. Картошка устида бирон-бир қора доғлар ёки бузилган жойлар бўлса, уларни кесиб ташланг.

Кейин картошка донасининг ҳар бир томонини санчқи билан 4-5 мартадан тешинг. Агар сиз бу кичик ҳийлани амалга оширмасангиз, унда пишиш вақтида картошка пўчоғи ёрилади ва таомнинг кўринишига путур етади.

Картошка доналарига бироз миқдорда зайтун ёғи суринг, кейин туз ва мурч сепинг. Уларни формага жойлаштиринг ва микротўлқинли печга тўлиқ қувватда 3-4 дақиқага қўйинг.

Тайёр бўлиш вақти картошка доналарининг катта-кичиклигига боғлиқ. Йирик доналар сал узоқроқ пишади. Агар сиз бир неча дона пиширмоқчи бўлсангиз, бир хил катталикдаги картошкаларни танлашга ҳаракат қилинг — шунда ҳамма картошка доналари бир хилда пишиб чиқади.

Санчқи ёрдамида картошкаларни эҳтиётлик билан ағдаринг ва у томонини ҳам яна 5 дақиқа давомида пиширинг.

Картошканинг тайёр бўлганини пичоқ ёки санчқи ёрдамида текширинг: агар у пишган бўлса, унда унинг маркази осон кесилади.

Дастурхонга тортишдан олдин картошкани бироз совутинг.

Тайёр бўлган таомни дастурхонга шундай ҳолда ёки димланган сабзавотлар билан ҳам тортиш мумкин.

Манба: «Лайфхакер»

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар