Daryo

Энг хавфли интернет-қопқонлар рўйхати тузилди

Кўпчилик фойдаланувчилар фишинг ҳақида хабардор эканликларига қарамай, ёвуз ниятлиларга ҳар сафар ҳужумларни амалга ошириш имконини берувчи ҳийлалар мавжуд

1 дақиқа ўқиш37 821 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Shutterstock

Хавфсизлик бўйича мутахассислар асосий киберхавфлар ўнталигини тузди, деб ёзади BetaNews KnowBe4 тадқиқот компаниясига таяниб.

Фото: Shutterstock

Фишинг ҳамон фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиш учун уларнинг компьютерига зараркунанда дастурларни ўрнатишга интилувчи кибержиноятчиларнинг асосий воситаси ҳисобланади.

Ўн йиллик тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, кўпчилик фойдаланувчиларнинг фишинг ҳақида хабардор эканликларига қарамай, ёвуз ниятлиларга ҳар сафар ҳужумларни амалга ошириш имконини берувчи ҳийлалар мавжуд.

Одамларни хакерлар қалбаки хатлар билан юборадиган линкларни босишга мажбур қилувчи нарсалар рўйхатида фойдаланувчининг шахсий маълумотларининг чиқиб кетгани ҳақидаги билдиришномалар, электрон почта паролини ўзгартириш ёки аккаунтнинг бошқа маълумотларини янгилаш зарурияти ҳақидаги эслатмалар етакчилик қилди.

Юқори ўнликка, шунингдек, посилка келгани ҳақидаги билдиришномалар, суғурта, таътил олиш шартлари билан танишиш талаблари ва бошқа корпоратив маълумотлар кирди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар