Daryo

Дубай полицияси Россияда ишлаб чиқарилган учар мотоциклини синовдан ўтказмоқда (видео)

Қурилма тўлиқ оғирлик билан (300 килограмм) 5 метр баландликда соатига 42 километр тезликда 25 дақиқа уча олади

1 дақиқа ўқиш50 956 кўришлар0 изоҳ0

Амирлик полицияси ўз ходимлари учун янги транспорт воситаси — учар мотоциклни жорий қилиш ишларини «чўзмаяпти» ва октябрь ойида бўлиб ўтаётган Gitex 2017 технологик кўргазмасида намойиш этилган маҳсулотни фаол равишда «синовдан ўтказмоқда», деб хабар берди UAE Inside.

Қурилма Россиянинг Hoversurf компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Дубай полициясидан буюртма олингач, мотоциклнинг фавқулодда вазиятлар учун махсус модели яратилган эди.

Қурилма тўлиқ оғирлик билан (300 килограмм) 5 метр баландликда соатига 42 километр тезликда 25 дақиқа уча олади. Бундан ташқари, мотоцикл мутлақо электр энергиясида ишловчи коптерлар конструкцияси тамойилига асосланган.

Дубай полицияси ўз сафларини ушбу турдаги мотоцикллар билан 2020 йилга қадар жиҳозлашни режалаштирган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар