Daryo

Google дунёдаги энг юпқа хромбук — Pixelbook’ни тақдим этди

Гаджетнинг қалинлиги 10 миллимет бўлиб, унинг оғирлиги 1 килограммга тенг

1 дақиқа ўқиш13 993 кўришлар0 изоҳ0
Foto: The Verge

Google корпорацияси тақдимотида ҳам ноутбук, ҳам планшет сифатида фойдаланиш мумкин бўлган «дунёдаги энг юпқа» хромбук тақдим этилди. Қурилма сенсорли экран ҳамда Pixebооk Pen стилусига эга, деб хабар берди «Корреспондент.net».

Фото: The Verge

Гаджетнинг қалинлиги 10 миллимет бўлиб, унинг оғирлиги 1 килограммга тенг.

«Бу планшет сифатида фойдаланишда қулай бўлган биринчи алмашувчан ноутбукдир», — дейди компания вакили.

Фото: The Verge

Хромбук экранининг диагонали Quad HD LCD дислейи билан 12,3 дюймни ташкил этади.

Фото: The Verge

Қурилма Core i5 ва i7 процессорларига асосланган бўлиб, 16 Гб тезкор хотирага ва 512 Гб ички хотирага эга.

Фото: The Verge

Ишлаб чиққарувчининг таъкидлашича, Pixelbook бир марта қувват олган ҳолда 10 соат ишлай олади. 10 дақиқа қувватлантиришда ҳам қурилма анча вақтга қадар ишлаши мумкин.

Фото: The Verge

Гаджетнинг нархи АҚШ ҳудудида 999 долларни ташкил этади.

Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: The Verge
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар