Daryo

Уй шароитида французча «Мадлен» печеньесини тайёрлаймиз

Машҳур французча печеньени тайёрлаш учун, яхшиси, олдиндан чиғаноқ шаклидаги металл формачаларни сотиб олган маъқул

1 дақиқа ўқиш25 140 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Xitrosti jizni”

Машҳур французча печеньени тайёрлаш учун, яхшиси, олдиндан чиғаноқ шаклидаги металл формачаларни сотиб олган маъқул.

Фото: «Хитрости жизни»

Зарур масаллиқлар:

  • олий навли ун — 120 грамм
  • сарёғ (ёки маргарин) — 90 грамм
  • шакар — 80 грамм
  • тухум — 2 та
  • лимон суви — 1 ош қошиқ

Маслаҳатлар:

Ёғ юмшашга улгуриши, аммо қайишқоқлигини сақлаб қолиши учун, уни аввалдан совитгичдан чиқариб қўйинг. Шакарни упага айлантирган маъқул — шунда хамирда шакар заррачалари билиниб қолмайди.

Тайёрланиши:

Сарёғ ва шакарни кўпиртиринг. Миксердан ёки анъанавий венчикдан фойдаланинг.

Тухумларни қўшинг ва силлиқ масса ҳосил бўлгунига қадар аралаштиришда давом этинг.

Лимон суви ва унни қўшинг. Хамирни қўлда қоринг, силлиқ аммо унчалик қаттиқ бўлмаган аралашма ҳосил бўлиши керак.

Духовкани 190 даражагача қиздиринг.

Хамирни формачаларга солинг ва пиширишга қўйинг.

Печенье тахминан 12—15 дақиқада пишиб чиқади. Хамирнинг устки қисми қизаргач, духовкадан олиш мумкин.

Манба: «Хитрости жизни»

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар