Daryo

Самарқандда Исроил ҳужжатли фильмлари кунлари бўлиб ўтмоқда

Томошабинлар фильмлар билан бир қаторда «Исроил болалар адабиётида безаклар тараққиёти тарихи» номли кўргазма билан ҳам танишиши мумкин

1 дақиқа ўқиш8 876 кўришлар0 изоҳ0
Foto: UzDaily

Самарқандда 27 март санасидан буён Исроил ҳужжатли фильмлари намойиши давом этмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб, UzDaily хабар қилди.

Фото: UzDaily

Элчихонанинг берган маълумотларига кўра, 27—29 март кунлари соат 15:00 да Алишер Навоий номли кинотеатрда Исроил ҳужжатли фильмлари намойиш этилади.

Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари «Аҳмоқона орзу» (27 март), «Альбом 61» (28 март), ва «Фотоновелла» (29 март) фильмларини томоша қилиши мумкин.

Томошабинлар фильмлар билан бир қаторда «Исроил болалар адабиётида безаклар тараққиёти тарихи» номли кўргазма билан ҳам танишиши мумкин.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар