Daryo

Озиқ-овқатларни тежашни нимадан бошлаш керак?

Сиз тез-тез эскирган меваларни, моғорлаган пишлоқни ва қотган нонларни ташлашга мажбур бўласизми?

1 дақиқа ўқиш21 186 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Flickr

Агар сиз тез-тез эскирган меваларни, моғорлаган пишлоқни ва қотган нонларни ташлашга мажбур бўлсангиз – бу харидларингизни қисқартириш ва тежашнинг айни вақти келганининг белгиси ҳисобланади.

Фото: Flickr

Кундалик истеъмолингиз режасини тузинг

Дўконга чиқишдан олдин, бир ҳафталик овқатланиш режасини тузишга ҳаракат қилинг. Маҳсулотларни режага асосан сотиб олсангиз, дўкондан тўғри келган нарсаларни олишга мажбур бўлмайсиз.

Рўйхат тузинг

Ва унга риоя қилинг. Бу сиз истеъмол қилаётган овқатлар миқдорини баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек, бу усул ширинликлар жойлашган бўлим ёнидан бемалол ўтиб кетишга ёрдам беради.

Сизга қанча егуликлар керак бўлишини билинг

Ҳаддан ташқари кўп пишириш – яхши вариант эмас. Керагидан ортиқча егуликларни сотиб олиш натижасида сиз ташланадиган овқатлар сонини кўпайтирасиз.

Сақланиш муддатини эсингизда тутинг

Тез бузиладиган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган вақтини текширинг. Уйда уларни жойлаштиришда ўрами юзасига сақлаш муддатини катта қилиб ёзиб қўйинг. Шу йўл билан сиз уларнинг тез бузилмаслик имконини оширган бўласиз.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар