Daryo

Кучли товушга эга 5 та Хитой телефони

Мусиқа ишқибозлари ва сифатли садони севадиганлар арзон ва яхши овозли телефонларни топиш қийинлигини яхши билади

1 дақиқа ўқиш36 276 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Layfxaker”

Мусиқа ишқибозлари ва сифатли садони севадиганлар арзон ва яхши овозли телефонларни топиш қийинлигини яхши билади. Биз мақтовга сазовор ажойиб аудио-тавсифга эга бўлган 5 та Хитой смартфонлари тўғрисида маълумот тўпладик.

Фото: «Лайфхакер»

ZTE Axon 7 mini

400 доллардан арзонроқ турадиган бу телефонлар овози Samsung флагманлари ёки iPhone’лардан ҳам яхшироқ жаранглайди. Замонавий телефонларнинг фарқини яхши тушунадиганларга ZTE Axon 7 mini телефони албатта ёқади деб умид қиламиз.

Highscreen Boost 3 SE Pro

Boost 3 SE’да автоматик «эквалайзер»лар йўқ — АDА4897-2 кучайтирувчининг ҳамма қуввати бевосита аудиоплеерга узатилади ва уни тўғридан-тўғри бошқариш мумкин.

Meizu Prо 6 Plus

Сифатли овозга эга бўлган ва энг чаққон ҳисобланувчи бу смартфон 2016 йил охирида чиқарилди.

Vivo X7 Plus

Бизда ҳали ҳеч ким эшитган бўлмаса ҳам Хитойда бу марка жуда машҳур ҳисобланади. Бу телефон юпқа металл корпус, 4 Гб тезкор хотира ва мувозанатланган овозга эга.

ZTE Nubia Z11

Бу телефон катта экранли, жуда юпқа металл корпусли, ёрқин кўринишли ва Snapdragon 820 процессорли эканлиги билан бошқа смартфонлардан ажралиб туради.

Манба: «Ferra.ru»

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар