Daryo

Ер аҳолисининг ярмидан кўпи ҳамон интернетдан фойдаланмайди

Ривожланган мамлакатларда аҳолининг 22 фоизи интернетдан фойдаланмаса, энг кам ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этади

1 дақиқа ўқиш15 626 кўришлар0 изоҳ0
Foto: The PC Geek

2017 йил бошига келиб Ер аҳолисининг (3,9 миллиард киши) 51 фоизи интернетдан фойдаланмайди. Бу ҳақда Халқаро электр алоқа уюшмаси тадқиқотларида сўз юритилади, деб ёзади «Afisha Daily».

Фото: The PC Geek

Уюшма мутахассисларининг аниқлашича, ривожланган мамлакатларда аҳолининг 22 фоизи интернетдан фойдаланмаса, энг кам ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этади. Улардан 80 фоизга яқини Африка ва Осиё—Тинч океани ҳудудида яшайди. МДҲда аҳолининг учдан бир қисми — жами 94 миллионга яқин киши интернетдан фойдаланмайди.

Экспертларнинг таъкидлашича, одамларнинг тармоққа уланишдан бош тортишига интернет трафикнинг баҳоси асосий сабаб бўлмоқда. Ундан кейинги сабаблар гаджетлар ва электр қийматидир. Баъзи мамлакатларда маданий ўзига хослик, гендер нотенглик ва тил тўсиғининг мавжудлиги ҳам интернетга уланишдан бош тортишга сабаб бўлмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар