Daryo

«Троян» 16 минг нафар Android фойдаланувчилари маълумотларини ўғирлади

Асосан, Россия, Украина, Германия ва Таиланд фойдаланувчилари янги вирус қурбонларига айланди

1 дақиқа ўқиш10 102 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Mobilecart.ru”

«Касперский лабораторияси» мобил банк «троян»ининг янги модификацияси Faketoken’ни аниқлади, у ўйинлар ва дастурлар, шу жумладан Adobe Flash Player ниқоби остида Android учун мўлжалланган 2000 дан ортиқ молиявий дастурлардан маълумотларни ўғирлайди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Mobilecart.ru»

Компания пресс-релизида айтилишича, 27 мамлакатдан 16 мингдан ортиқ киши, асосан, Россия, Украина, Германия ва Таиланд фойдаланувчилари янги вирус қурбонларига айланди.

Шу билан бирга, «Касперский лабораторияси» экспертлари таъкидлашича, банк «троян»и ахборотни шифрлай олмайди. Бундай мобил вирусларнинг кўпчилиги қурилмадаги маълумотларни эмас, унинг ўзини блоклаб қўяди, чунки маълумотлар булутли сервисда сақланиши мумкин. Бироқ Faketoken айнан маълумотларни — ҳам ҳужжатларни, ҳам медиафайлларни шифрлайди.

Қурилма «троян» билан зарарланса, у администратор ҳуқуқини сўраб, бошқа дастурлар ойналарини ёпиш ёки SMS билан ишлаш учун белгиланган дастурга айланиш ҳуқуқини сўрайди. Рад жавоби берилса, диалог ойнаси доимий равишда қайта юкланаверади, натижада фойдаланувчи шунчаки рози бўлишга мажбур қолади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар