Daryo

Xiaomi Mi Pad 3 планшетининг хусусиятлари тақдимотдан олдин ошкор бўлди

Гаджет жуда бақувват бўлиб, ноутбук ўрнини бемалол боса олади

1 дақиқа ўқиш12 798 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Xiaomi Mi Pad 3 планшетининг суратлари ва хусусиятлари тақдимотдан олдин ошкор этилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Таъкидланишича, гаджет жуда бақувват бўлиб, ноутбук ўрнини бемалол боса олади.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Янги Mi Pad 3 еттинчи авлод Intel Core М чипсети, 8 Гб тезкор хотирани ўз ичига олади, экрани эса янада катталашди (9,7 дюйм, 2048×1536 пиксел). Икки хил модификация бўлади, улар 128 ва 256 гигабайтлик ички хотира билан фарқланади.

Шунингдек, қурилма 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 8290 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

128 Гб хотирали Xiaomi Mi Pad 3 1999 юан (тахминан 287 доллар), 256 Гб версияси эса 2299 юан (330 доллар)дан сотилади. Планшетнинг расмий тақдимоти тахминан 30 декабрь куни бўлиб ўтади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар