Daryo

UzMobile алоқа сифати бўйича Тошкентдаги энг яхши оператор деб тан олинди

Тошкент шаҳрида GSM стандарти тармоқли операторлари ичида UzMobile энг яхши натижаларни қайд этди

1 дақиқа ўқиш32 636 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Uzmobile

UzMobile мобил алоқа операторлари тармоқларининг асосий техник тавсифлари ва кўрсатаётган хизматлар сифатини «ДМТел» компанияси томонидан ўтказилган мустақил солиштирма баҳолаш натижларига биноан овоз ва маълумот узатиш хизматларининг асосий кўрсаткичлари бўйича  энг яхши натижалардан бирини кўрсатди.

Фото: UzMobile

Ўлчовлар Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган бўлиб, 2016 йилнинг 20–28 октябрь кунлари олиб борилди. Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Wyndham Tashkent меҳмонхонасида «ДМТел» компаниясининг «Замонавий алоқа тармоқларида кўрсатилаётган хизматлар сифати назорати: услуб, асбоб ва профессионал хизматлар» мавзусида семинар бўлиб ўтиб, унда мустақил изланишлар натижалари эълон қилинди.

Фото: UzMobile

Ўлчовлар натижасига биноан Тошкент шаҳрида  GSM стандарти тармоқли операторлари ичида UzMobile мобил алоқа оператори энг яхши натижаларни қайд этди:

Овоз хизматлари сифати кўрсаткичлари:

Овоз хизматининг уланиши;

Овозли алоқа ўрнатиш вақти;

Овоз хизматида нутқнинг узатиш сифати.

Маълумот узатиш сифати кўрсаткичлари (2G/3G/4G LTE);

Маълумот юклаш сессияларининг мувафаққиятлилиги;

Маълумотларни юклаш ўртача кўрсаткичи;

Web-саҳифаларни юклаш сессияларининг мувафаққиятлилиги ва уларни юклаш вақти.

Шундай қилиб, тўртта мобил алоқа оператори орасида ўтказилган мустақил ўлчов ва тестлар натижасига биноан мобил алоқа миллий оператори — UzMobile Тошкент шаҳрида ўз абонентларига овоз хизматлари ва маълумот узатиш хизматларини тақдим этувчи энг яхши оператор унвонига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, UzMobile GSM тармоғи тижоратли ишга туширилиши 2015 йилнинг апрель ойида Huawei техник ҳамкори ёрдамида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2126 сонли «Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб мобил алоқа миллий оператори UzMobile GSM тармоғини жаҳон ишлаб чиқарувчиларнинг энг янги ускуналарини ўрнатиш орқали жадал ривожлантириш назарда тутилган.

UzMobile — ишончли мобил алоқа опеатори!

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар