Daryo

Қўш камерали Huawei Mate 9 Lite арзон смартфони тақдим этилди

Қурилманинг 3/32 Гб версияси 150 доллардан сотилиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш45 966 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Huawei компанияси Mate 9 смартфонининг соддалаштирилган Lite моделини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Қурилманинг 3/32 Гб версияси 150 доллардан сотилиши кутилмоқда.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Янги қурилма Honor 6X смартфонинг Huawei бренди остидаги айни нусхасидир. Huawei Mate 9 Lite камераси модули 12 ва 2 мегапикселлидир, «катта» моделда эса камералар 20 ва 12 мегапикселли. Шунингдек, янги смартфоннинг дисплейи ва процессори (Kirin 655) оддийроқ.

Mate 9 Lite’нинг нархи эълон қилинганича йўқ. Агар Honor 6X нархига таянадиган бўлсак, уни 150 доллар деб тахмин қилиш мумкин.

Смартфон 5,5 дюйм ва 1920×1080 пикселли Full HD-экран, 3/4 Гб тезкор ва 32/64 Гб ички хотира, 4000 мА/соат сиғимли аккумулятор, 12+2 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга. Қурилма EMUI 5.0 қобиқли Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар