Daryo

Дунёдаги энг кичик дельфин давлат ҳимоясига олинди

«Денгиз пандалари» номи билан ҳам машҳур бўлган дельфинлардан бугунги кунга келиб атиги 59 та қолди

1 дақиқа ўқиш21 534 кўришлар0 изоҳ0
Foto: National Geographic

Дунёдаги энг кичик дельфин (Vaquita) Халқаро кит ови комиссияси йиғилишида қабул қилинган чоралар туфайли қирилиб кетишдан сақланиши мумкин. Бу ҳақда National Geographic хабар бермоқда.

Фото: National Geographic

Мазкур жониворларга ҳеч қачон ов қилинмагани ва унинг мавжудлиги 1985 йили махсус тадқиқотлар чоғидагина тасдиқланганига қарамай, уларнинг сони борган сари камайиб бормоқда. Фақат Калифорния бўғозида истиқомат қиладиган ва 1997 йили 567 та бўлган дельфиндан бугунги кунга келиб атиги 59 та қолди. 

Бунга жониворларнинг Хитой халқ тиббиётида кенг қўлланиладиган тотоаба балиғини овлаш билан шуғулланадиган браконьерлар тўрига тушиб қолаётгани сабаб бўлмоқда. Янги чоралар Мексика ҳукуматини «денгиз пандалари» номи билан ҳам машҳур бўлган Vaquita истиқомат қиладиган ҳудудларда балиқ ови ман этилишини таъминлашга ундайди. Шунингдек, расмийлар қирилиб кетиш арафасида турган тотоаба балиғи ноқонуний тутилишига ҳам чек қўйишни зиммасига олди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар