Daryo

Ўз-ўзини қайта тиклайдиган кийим яратилди

Ачитқи ва бактериялардан хавфли муҳитларда ишлаш учун мўлжалланган ва қандайдир сабабга кўра, зарар етган кийимларни тузатишга қодир бўлган аралашма яратилди

1 дақиқа ўқиш12 650 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Tech.obozrevatel.com”

АҚШнинг Пенсильвания штати университети тадқиқотчилари ачитқи ва бактериялардан хавфли муҳитларда ишлаш учун мўлжалланган ва қандайдир сабабга кўра, зарар етган кийимларни тузатишга қодир бўлган аралашмани ишлаб чиқди. Тадқиқот  натижалари ACS Applied Materials & Interfaces журналида чоп этилди.

Фото: «Tech.obozrevatel.com»

Қайта тикланиши керак бўлган мато бир нечта эритмаларга ботирилади, шунда мусбат ва манфий зарядланган полимерлардан иборат полиэлектролит моддаси қатлами ҳосил бўлади. Аралашма таркибига, шунингдек, уреазалар киради, улар ачитқи ва бактерияларда учрайдиган ферментлар бўлиб, сийдик таркибидаги кристалл модданинг аммиак ва углерод диоксидига парчаланишини таъминлайди. Улар ҳимоя либосига тегиши мумкин бўлган заҳарли моддаларни зарарсизлантиради.

Синовлар шуни кўрсатдики, мато бўлаклари бир-бири билан мустаҳкам ёпишиб қолади. Полиэлектролитнинг ўзи ҳалқа тишли калмар сўрғичлари атрофида аниқланган оқсилларга хос хусусиятларга эга.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар