Daryo

Олимлар учун янги дастурлаш тили яратилди

Simit’да код ёзиш анча оддий бўлиб, бошқа илмий муқобилларига нисбатан ўнлаб, ҳатто юзлаб марта камроқ вақт олади

1 дақиқа ўқиш10 066 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Korrespondent.net”

Американинг бир қатор университетлари олимлари илмий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган янги Simit дастурлаш тилини тақдим этди, деб ёзади «Корреспондент.net» Массачусетс технология институти расмий сайтига таяниб.

Фото: «Корреспондент.net»

Тилнинг ўзига хослиги шундаки, у чизиқли алгебранинг ҳисоблаш услублари ёрдамида паст даражали алгоритмларни юқори даражалига автоматик тарзда тескари йўналишда ўтказади. Бу дастурларни ҳам оддий, ҳам график процессорларда ишга тушириш имконини беради. Шу билан бирга, дастур GPU’сида маҳсулдорлик 20 марта каттароқ.

Шунингдек, Simit’да код ёзиш анча оддий бўлиб, бошқа илмий муқобилларига нисбатан ўнлаб, ҳатто юзлаб марта камроқ вақт олади.

Тилнинг асосий вазифаси — физик жараёнларни моделлаштиришдан иборат, шунингдек, уни бошқа қатор соҳаларда қўллаш мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар