Daryo

Microsoft яна уч мингга яқин ходимини ишдан бўшатади

Компания вакили умумий сотув бўлимидан 900 киши аллақачон бўшатилганлигини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш5 636 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Life.ru”

Microsoft Corp. смартфонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бўлинмасини қайта ташкил этиш доирасида 12 ой давомида яна 2 850 та иш ўрнини қисқартиради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.

Фото: «Life.ru»

«2016 йилнинг майида эълон қилинган 1 850 та позицияни тугатишга қўшимча равишда аввал маълум қилинган режани амалга ошириш доирасида йил давомида дунё бўйича тахминан 2 850 та иш ўрни қисқартирилади. Бу ҳаракатлар 2017-молиявий йилнинг охирига қадар якунланади», — дейилади Microsoft хабарида.

Microsoft учун 2017-молиявий йил 2016 йилнинг 1 июлида бошланган эди ва у 2017 йилнинг 30 июнида якунланади.

Компания вакили умумий сотув бўлимидан 900 киши аллақачон бўшатилганлигини маълум қилди. Қолган қисқартиришлар сотувларни ташкил этиш соҳаси ва мобил телефонларни ишлаб чиқариш бўлимига тегишли бўлади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар