Daryo

Prisma Ўзбекистонда App Store’дан энг кўп юклаб олинаётган дастурга айланди

Prisma суратларни Марк Шагал, Эдвард Мунк ва бошқа машҳур рассомларнинг услубига мослаб ўзгартириш имконини беради

1 дақиқа ўқиш25 018 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Uz24

Prisma ўнта мамлакат — Россия, Беларусь, Эстония, Молдавия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Латвия, Арманистон ва Украинада App Store’дан энг кўп юклаб олинаётган дастурга айланди. Россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган Prisma дастури 11 июнь куни ишга тушган эди, дея хабар бермоқда UZ24.

Фото: UZ24

Prisma суратларни Марк Шагал, Эдвард Мунк ва бошқа машҳур рассомларнинг услубига мослаб ўзгартириш имконини беради.

«Ведомости»нинг қайд этишича, суратларни турли шаклда қайта ишлаш имкониятини берувчи дастур катта шуҳрат қозонган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Facebook ижтимоий тармоғи Беларуснинг Masquerade (MSQRD) стартапини сотиб олганлиги ҳақида хабар берилган эди. У смартфонга олинаётган видеога реал вақт режимида кулгили фильтр-ниқоблар қўйиш имконини беради.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар